2017 йил 13 ноябрь куни соат тахминан 12:00ларда 1985 йилда туғилган Ш.А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро Д.М.нинг хонадони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кирган. Бироқ, ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, хонадон эгаси томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.