Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, Испания мамлакатдан жўнаб кетган мухолифатчи Антонио Ледесмани ўзига қолдириши мумкин.

«Вампир биздан Мадридга қочиб кетди, майли уни бизга қайтаришмаса ҳам бўлади», - дея Мадуронинг сўзларини келтиради NTN24.

Телеканалнинг таъкидлашича, аввал уй қамоғида сақланган Ледесма қўшни Колумбияга қочиб кетган бўлиб, у ердан Испанияга самолётда парвоз қилган.

Сиёсатчи давлат тўнтариши бўйича ҳаракатга алоқадорликда айбланмоқда.