Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг вакили бир қатор ОАВда Усмонов томонидан Бельгиянинг “Андерлехт” футбол клубининг сотиб олиниши мумкинлиги ҳақида пайдо бўлган хабарларга изоҳ берди.  

“Усмонов мунтазам турли таклифлар олиб туради, жумладан “Андерлехт” клубини сотиб олиш таклифини ҳам олган. Бироқ бу хусусда ҳеч қандай қарорлар қабул қилинмаган”, деб айтган бизнесмен вакили “Интерфакс” ахборот агентлигига. 

“Усмонов “Арсенал” клубининг доимий ва ҳақиқий мухлиси ва акционери бўлиб қолмоқда”, деб қўшимча қилган манба.

Аввалроқ Усмонов Бельгия клубини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, битим қиймати 80 млн еврони ташкил қилиши мумкинлиги маълум қилинган.