Россия, Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Туркиянинг Анталия шаҳрида Сурия инқирозини муҳокама қилиш учун тўпланади. Мавлут Чавушўғли, Сергей Лавров ва Жавад Зариф учрашуви 19 ноябрь куни бўлиб ўтади. Вазирлар даражасидаги учрашув 22 ноябрь куни Сочида бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия-Эрон-Туркия саммити аввалида тайёргарлик вазифасини бажаради. 

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли 17 ноябрда хорижий журналистлар билан учрашувида Анқаранинг бўлғуси музокаралар нималар кутаётганига ойдинлик киритган эди. Унинг сўзларига кўра, Суриядаги вазият уч давлат саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги олти ойда сезиларли яхшиланган. 

"Биз Россия билан Ҳалабдан бошлаб ҳамкорлик қилдик ва жиддий муваффақиятга эришдик. Россия сўзида турди. Вақти-вақти билан ўт очиши тўхтатиш тартиби ҳукумат ва мухолифат кучлари ҳам бузиб турибди, - деган вазир. – Натижада биз Эронни ҳам кафолат берувчи давлат сифатида Остона жараёнига жалб этдик. Натижаси кундек равшан – Суриядаги вазият олти ой аввалгидан анча яхши", - деган эди Туркия ташқи ишлар вазири.