Буюк Британия ҳукумати Евроиттифоқ олдидаги молиявий мажбуриятларини қандай ҳал этишини ЕИ Кенгаши учрашувидан олдин тушунтириб ўтади. Бу ҳақда мамлакат Молия вазири Филип Ҳаммонд журналистларга хабар берган.

Йил сўнгида ЕИ Кенгаши учрашуви ўтказилиши режалаштирилган эди. Шунга қадар ўз молиявий мажбуриятларини Брюссел олдида қай ечимда ҳал қилишини изоҳлаб берувчи ҳужжат Британия ҳукумати томонидан тақдим этилиши лозим. «Биз барча имкониятларни ишга солган ҳолда ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаймиз», дейди Молия вазири BBC мухбири билан суҳбатда.

Фото: Reuters

Келгуси 16 ой ичида Буюк Британия Иттифоқни тарк этиши учун расмий Брюссел талаб қилган маблағнинг учдан бирини тўлашга рози эканлигини билдирганди. Мамлакат Бош вазири Тереза Мей Швеция ўтган саммитдаги нутқида таъкидлашича, британияликлар 20 миллиард евро эвазига ЕИ олдидаги молиявий мажбуриятини тугатмоқчи.