Эрон, Россия ва Туркия Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлаётган бир пайтда, Саудия Арабистони Яқин Шарқнинг бир қатор давлатларидаги вазиятни издан чиқармоқда. Бу ҳақда 19 ноябрда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф айтиб ўтди.

“Туркиялик ва россиялик ҳамкасбларимиз билан бирга биз Сурияда эришган ўт очиш тартибини мустаҳкамлаш устида ишламоқдамиз ва сурияликлар билан мулоқотга тайёрланмоқдамиз. Саудия Арабистони Эронни минтақани беқарорлаштиришда айблаб туриб, ўзи террорчиларни таъминламоқда, Яманда уруш олиб бормоқда, Қатарни қамалда ушлаб турибди ва Ливанда инқирозни авж олдираётгани таажжублидир”, деб ёзган Зариф твиттерда.

Россия, Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров, Муҳаммад Жавод Зариф ва Мавлут Човушўғлу Сочидаги саммит олдидан 19 ноябрда Антальяда Сурия инқирозини тартибга солишни муҳокама қилгани учрашдилар.