Франция полицияси ходими мамлакатнинг Сарсел шаҳарчасида хизмат тўппончасидан 6 кишига ўқ узган. Улардан 3 нафари ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Le Parisien нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда.

Ҳодиса 18 ноябрь куни шаҳар минораси яқинида рўй берган. Маълумотларга кўра, отишмадан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходим ўзини ҳам ўлдирган. 

Воқеада полициячининг севгилиси, қизнинг онаси ва опаси жароҳатланган. Қизнинг отаси ва икки қўшниси ҳалок бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага оилавий жанжал сабаб бўлган. Отишмадан бироз вақт олдин қиз полициячига муносабатларга барҳам бермоқчи эканини айтган.