Испания бош прокурори Хосе Мануэль Маса Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги шифохоналардан бирида ҳаётдан кўз юмди, деб маълум қилган Испания қироллиги бош вазири Мариано Рахой Twitter саҳифасида.

"Бош прокурор Хосе Мануэль Маса Мартин вафот этди. Унинг фаолияти ва давлатга қўшган ҳиссаси учун ташаккурларим. Мен оиласи, дўстлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман", — деб ёзган Рахой. 

El Mundo газетасининг ёзишича, Хосе Мануэль Маса инфекцияга чалингани муносабати билан Буэнос-Айрес шифохонасига ётқизилган эди. 

Маса Аргентинага Ибероамерика давлатлари прокурорлари Ассамблеясида иштирок этиш учун борган эди.