Франциялик мэр ва парламентарийлар гуруҳи Исроилга ташрифини кейинга қолдирди, бунга Исроил ҳукуматининг фаластин маҳбуслари билан кўришишни тақиқлагани сабаб бўлди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Етти кишидан иборат делегация аъзолари ташриф доирасида Исроил қамоқхоналарида сақланиб келаётган Фаластиннинг ФАТҲ ҳаракати етакчиларидан бири Марван Баргутий ва француз-фаластин фаоли Салаҳ Хомурийни зиёрат қилишни режалаштиришганди. 

Делегация аъзолари томонидан тарқатилган баёнотда айтилишича, Франция ТИВ Исроил ҳукумати уларнинг Исроил ва Фаластинга киришини тақиқлаганидан хабардор қилган ва бу ташриф санасининг кечиктирилишига сабаб бўлган.

Ҳозирги вазиятда делегация аъзолари хавфсизлигининг таъминланиши Исроил ҳукумати босими туфайли иложсиздир, дейишди делегация аъзолари.

"Исроил ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини чекловчи қадамлари Франция органлари вакилларига ва умуман мамлакатга нисбатан ҳақоратдир. Исроил ҳукумати биринчи марта мэр ва парламентарийларнинг мамлакатга киришини тақиқламоқда. Биз Исроилнинг ўнг ҳукумати қарорини қоралаймиз. Исроил ҳукуматининг позицияси ОАВда фаластин маҳбусларининг ҳимояси мавзусининг ёритилишига асос бўлмоқда", - дейилади баёнотда. 

Франция делегацияси аъзолари расмий Парижни Исроил ҳукуматига нисбатан чоралар кўришга чақирди.