Болгариялик теннисчи Григор Димитров АТР’нинг Лондонда ўтаётган якуний мусобақасининг иккинчи финалчисига айланди. 26 ёшли теннисчи ярим финал баҳсида америкалик Жек Сокни 4:6, 6:3, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 2 соат давом этган.

Биринчи ярим финалда бельгиялик Давил Гоффен сенсацион равишда Рожер Федерерни мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Гоффенга афсонавий Федерерни мағлуб этиш учун 1 соат 45 дақиқа кифоя қилди.

Григор Димитров. Фото: AFP

Шу тариқа финал баҳсида дунёнинг 6-рақамли теннисчиси Димитров ва 8-рақамли теннисчиси Гоффен учрашадиган бўлди. Финал 19 ноябрда бўлиб ўтади.

Дунёнинг айни вақтдаги 1-рақамли теннисчиси Рафаэль Надаль тиззасидаги жароҳат сабабли мусобақада иштирок эта олмади. Бироқ шунга қарамай, Надаль Лондондаги мусобақа натижаларидан қатъий назар, 10645 очко билан мавсумни 1-рақамли теннисчи сифатида якунлайди.