Фото:aa.com.tr

Туркия авиация ва космос саноати компаниялари (TUSAŞ/TAI) қошидаги биринчи Космик тизимлар синови ва интеграциялари маркази (USET) "Анадолу" агентлиги учун ўз эшикларини очди. 

Фото:aa.com.tr

Туркия ҳукумати ғоясига кўра, айнан шу ерда мамлакатнинг илк Türksat 6A сунъий йўлдоши қурилиши лойиҳаси амалга оширилади. 

Ерни юқоридан кузатишга мўлжалланган Göktürk-1 сунъий йўлдоши шу марказда синовдан ўтказилади. 

Фото:aa.com.tr

Марказ Туркиянинг бир неча йирик идораларининг биргаликдаги саъй-ҳаракати натижасида ишга туширилган: Миллий мудофаа вазирлиги, Транспорт, кемасозлик ва коммуникациялар вазирлиги, Мудофаа саноати котибияти ҳамда TÜRKSAT. USET маркази бошқаруви TUSAŞ аэрокосмик компаниясига топширилган. 

Марказ 3,8 минг квадрат метр майдонга эга ҳудудда жойлашган. Бу бир вақтнинг ўзида 5 тоннадан кам бўлган вазнга эга, бир неча сунъий йўлдошни синаш ва ишлаб чиқариш имконини беради. 

Фото:aa.com.tr

Бундай турдаги марказлар дунёнинг бир неча мамлакатидагина фаолият юритади. 

Синовлар ташқи дунёдан изоляция қилинган иншоотда, орбитал шароитларга яқин муҳитда ўтказилади.