Қирғизистон президенти лавозимини тарк этаётган Алмазбек Атамбоев кимни хафа қилган бўлса, барчадан кечирим сўради.

Унинг айтишича, «бу 6 йил жуда мураккаб бўлган, асаблар эса темирдан эмас».

«Ҳурматли журналистлар, агарда мен анча кескин бўлган бўлсам – бу фақат сизларга нисбатан юз бермади. Мен баъзида жуда кескин гапираман. Агарда кимнидир хафа қилган бўлсам, ҳаттоки мен ҳақ бўлган бўлсамда, барибир кечирим сўрайман», - дея айтиб ўтди Атамбоев.

Унинг умид билдиришича, кейинги президентнинг муомаласи бироз юмшоқроқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Атамбоев энди нима қилишини айтганди.