Қирғизистон давлат раҳбари Алмазбек Атамбоев 20 ноябрь куни президент сифатидаги сўнгги матбуот анжуманини ўтказади. Бу ҳақда Қирғиз республикаси давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда ТАСС хабар қилмоқда.
 
"Президентнинг сўнгги матбуот анжумани Бишкекдаги "Ала-Арча" давлат қароргоҳида бўлиб ўтади", - деган матбуот хизмати вакили. Унинг сўзларига кўра, Атамбоев давлат раҳбари лавозимини эгаллаган 6 йил мобайнида анъанавий равишда йилига икки марта шундай анжуманни ўтказиб келган. Уларнинг бири ёз мавсумида, иккинчиси декабр ойида ташкил этилган.