АҚШ Жоржия штати маркази Атланта шаҳрида Georgia Dome стадиони портлатиб юборилди.

«Атланта Фэлконз» америкача футбол жамоаси иштирок этадиган ва 71 мингдан ортиқ томошабинга мўлжалланган ўйингоҳнинг ер билан яксон қилиниши учун 2,5 тонна портловчи модда ва атиги 15 сония вақт керак бўлди.

«Georgia Dome» 1992 йилда барпо қилинган бўлиб, у ўз даврининг томи ёпиқ энг катта спорт иншооти эди. Унинг ўрнини 100 метр масофа узоқликда барпо қилинган янги Mercedes-Benz Stadium эгаллади.