Бразилияда полициячи дорихонага ўғриликка кирган икки жиноятчини отиб ташлади. Қизиғи, у жинотчиларни бартараф этаётганда қўлида боласи бўлган. Таъкидланишича, жиноятчилар ўлганлар, болага эса ҳеч нарса қилмаган. Ушбу ҳолат кузатув камераси томондан қайд қилинган.

Отишма 18 ноябрда Кампу-Лимпу-Паулиста шаҳридаги дорихонада юз берган. Полиция сержанти Рафаэль Соуза бўш вақтида рафиқаси ва фарзанди билан дорихонага кирган. Полициячининг рафиқаси сотувчи билан гаплашаётган вақтда ичкарига иккита жиноятчи бостириб кирган. Улардан бирида ўқотар қурол бўлган. 

Ўғрилардан бири полициячилигини айтган Соузага тўппончани ўқтаган. Полициячининг айтишича, ўғри ўқ узмоқчи бўлган ва шу сабабли полициячи олдинроқ ҳаракат қилиб, тўппончасини олиб, ўғрига биринчи бўлиб ўқ узган. Полициячида ўғлини хавфсиз жойга яширишга ёки жуда бўлмаса полга қўйишга имкон бўлмаган.      

Соуза ўғлини бир қўли билан кўкрагига босганча отишни давом эттирган. Бу орада унинг рафиқаси стеллажлар орасида яширинганча эрига қўлини чўзиб, ўғлини узатишни ёлвориб сўраган.

Полициячи ўғлини рафиқасига бериб, иккинчи жиноятчи ортидан бориб, уни ҳам бартараф этган. 

Жиноятчиларнинг иккиси олинган жароҳатлардан воқеа жойида ўлган. Улардан бири 24 ёшли йигит бўлган. Ўғрилардан бири ўлимидан олдин улар дорихона ходими кўрсатмаси билан ҳаракат қилишганини тан олган.