АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилги президентлик сайловларидаги рақибаси, Давлат департаменти собиқ раҳбари Ҳиллари Клинтонни «барча даврларнинг энг буюк омадсизи» деб атади. Бу ҳақда давлат раҳбари Twitter’даги ўз саҳифасида ёзган.

Трамп Клинтонга тўхташ ва «уч йилдан сўнг яна президентлик сайловларида иштирок этишга уриниб кўриш»ни маслаҳат берди. Унинг таъкидлашича, бу «Республикачилар партияси учун яхши бўларди». Трамп Клинтонга кейинги уринишга қадар «тинчгина яшаш»ни тавсия қилган. «Фирибгарга ўхшаш Ҳиллари Клинтон – барча даврлардаги энг ёмон ва энг буюк омадсиздир», - дея таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.

Ҳиллари Клинтон ўзининг яқинда эълон қилинган хотира китобида 2016 йилги сайловларда мағлуб бўлишига нималар сабаб бўлганини ҳам келтирди. Унга кўра, бундай сабаблар орасида «рус ҳакерлари»нинг аралашуви ва ФҚБнинг ўзига тегишли электрон ёзишмаларга нисбатан текшируви бор. Собиқ давлат котиби шахсий почтаси орқали хизматга алоқадор ёзишмаларни амалга оширган. Махсус хизматлар фикрига кўра, бу маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келган бўлиши мумкин. Клинтоннинг сўзларига кўра, у ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Комининг 28 октябрдаги хати ва Россия WikiLeaks’ининг хатти-ҳаракати бўлмаганида ғалаба қозонган бўларди».