АҚШ Адлия вазирлиги декабрь ойида бир неча иш юзасидан суриштирувларни бошламоқчи. Хусусан, улар орасида Эрон фуқароларига нисбатан текширувлар ҳам бор. Бу ҳақда The Washington Post газетаси вазиятдан хабардор манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, эронлик ҳакерлар HBO телетармоғига киберҳужум ташкил этиб, 1,5 Тб маълумотни қўлга киритишган. Жумладан, маълумотлар орасида «Тахтлар ўйини» сериали бўйича скриптлар (сценарий тили) ҳам бўлган. Кейинчалик ҳакерлар HBO’дан бу маълумотларни эълон қилмаслик учун пул олишни режалаштиришган.