Германия телекоммуникация агентлиги болаларга «ақлли» соатларни тақиб юришни расман тақиқлади, шунингдек ота-оналардан сотиб олинган барча гаджетларни йўқ қилишни сўради. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Идора «ақлли» соатларни тақиқланган эшитиш қурилмаларига тенглаштириб қўйди. Расмий хабарга кўра, 5-12 ёшдаги болаларга мўлжалланган бундай қурилмалардан жосуслик ва кимнидир ортидан кузатиш ишларида фойдаланиш мумкин.

Маълумот учун, Германияда шахсий суҳбатларни рухсатсиз ёзиб олиш жиноятга тенглаштирилган қонун бор.