Колумбия шимоли-ғарбида автобуснинг жарга қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди ва 35 инсон жароҳатланди. Бу ҳақда El Pais маҳаллий газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, ҳодиса Атлантико департаментидаги Сабаналарга муниципалитетида юз берган.

Айни дамда жабрланганлар шифохонага олиб кетилган, воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари ҳамда вертолёт юборилди.

Ҳукумат расмийлари фожиа қурбонлари сони ошиши мумкин эканини истисно этишмаяпти, сабаби автобусда неча нафар йўловчи бўлгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда кўмир ортилган юк машинаси камида 17 кишининг умрига зомин бўлгани хабар берилганди.