Қирғизистоннинг сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков шу ойнинг охиригача ўз лавозимига киришади. Алмазбек Атамбоевнинг вориси сифатида у асосан олдинги сиёсатни давом эттиради. Президент Остона томонидан контрабандага қарши курашиш важи билан ўтиш режими кучайтирилган Қозоғистон билан чегара масалаларини ҳал этиши керак. Акс ҳолда Қирғизистон Хитой билан ҳамкорлигини кучайтиришга мажбур бўлади, дейишмоқда экспертлар. Сиёсатшунос Денис Бердаков «Евразия.Эксперт» газетасига берган интервьюсида  сайланган янги президент қандай сиёсат олиб бориши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Сайлов якунларига кўра Қирғизистон ҳокимиятининг олий поғоналарида қандай ўзгаришларни кутиш мумкин?

— Қандайдир [йирик] ўзгаришларни кутмаяпман. Менимча, ҳукумат таркиби аввалгидек қолади. Балки янги қишлоқ хўжалиги ва маданият вазири тайинланар.

Президент нимани ўзгартириши мумкин? Ўзининг маъмуриятини ўзгартириши тайин, назарий жиҳатдан кучишлатар тузилмалар — МХДҚ, ИИВ, Бош прокуратура, судьяларни танлаш Кенгашининг бир қисми, Ҳисоб палатаси раҳбарларини ҳам ўзгартириши мумкин. Лекин бу лавозимдаги шахсларнинг аксарияти яқин даврда ўз лавозимида қолаверади.

Атамбоев қаерга ўтиши — бош масала. Назаримда, у Қирғизистон социал-демократик партиясини бошқаради. Сўнгги сайловларда пайдо бўлган вазиятларни таҳлил қилиб, жамиятда яна бўлиш юзага келгани фактини тасдиқламасдан бошқа иложимиз йўқ. Агар шахсларни ҳисобга олмасак, аҳолининг бир қисми зудтар ўзгаришларни истамоқда, бошқалар эса шу ўзгаришлар ривожланишнинг барқарор одимлаши орқали амалга ошиш тарафдори. Мамлакатга ўзгаришлар керак, бу шубҳасиз, лекин уларни қандай суръатларда амалга ошириш масала бўлиб турибди.

Балким Қирғизистонга минтақада юз бераётган иқтисодий жараёнларга эргашиш учун тезроқ ҳаракат қилиш керакдир? Шунинг учун Атамбоев ҚСДПни кучайтиришга эътибор қаратади: кундалик партия ишлари, жойларда партиянинг янги ячейкаларини очиш, аҳоли кундалик муаммоларини ҳал қилиш учун уларни аниқ ишлашини таъминлаш билан шуғулланади.

— Сооронбай Жээнбеков лавозимга киришганидан сўнг қандай сиёсат олиб боради? Хусусан, Россия, Хитой ва Қозоғистонга нисбатан?

— Ташқи сиёсатда ҳеч ким жузъий ўзгаришлар рўй беришини кутмаяпти. Россия Федерацияси билан ҳам, Хитой билан ҳам ишчи муносабатлар аввалгидек қолаверади. Умуман олганда ХХР билан муносабатларда айриладиган йўл бошида турибмиз. Биринчи, муносабатларни энг эҳтимолли ривожлантириш йўли — ҳамкорликни йўлга қўйиш, Қирғизистонда Хитой бизнесининг равнақ топишига хайрихоҳ бўлиш, Хитой грантлари ва кредитларини олишдан иборат.

Иккинчи йўл — агар Қозоғистон Қирғизистон билан чегарани очмаса, бу бизни Хитой билан янада жипсроқ интеграция қилишга мажбур қилади.

Турли афсонаю, тахминлардан терс ўлароқ, Хитойга Қирғизистоннинг мол ўтказиш бозори сифатида асло кераги йўқ. Хитой Қирғизистонни ресурсларга эгалиш қилиш нуқтаи назаридан, шиша ишлаб чиқариш, пўлат эритиш каби турли заводлари — ўзининг ортиқча инфратузилмасини жойлаштириш маскани сифатида кўради. Улар, шунингдек, турли агромажмуалар тузишга ёрдам бериши ҳам мумкин, лекин ўз капитали ва ўз ишчи кучларидан фойдаланишади.

Бундай сценарий инвестицияларни жалб қилишга изн беради, бироқ мамлакатда беқарорлик келтириб чиқаради, чунки биз бу қадар «мураккаб» турли-туманликларга тайёр эмасмиз. Хитой билан алоқалардан даромад қилиш учун коррупциялашмаган ҳукуматга эга бўлишимиз лозим. Бироқ бу сценарийнинг амалга ошиши эҳтимоли паст.

Қозоғистон билан С.Жээнбеков барча мавжуд масалаларни ҳал қилишга киришади ва ўзининг дастлабки расмий ташрифларидан бирини ушбу давлатга амалга оширади.

Шуни тушуниш керак-ки, музокараларнинг энг асосий формат ва трендларини Қирғизистон Республикаси президенти ва ҳукуматининг асосий ходимлари белгилаб беришади. Сапар Исаков эса бўлим бошлиғи, кейин президент девони раҳбари сифатида кўп йиллар мобайнида Евроосиё интеграциясига бошчилик қилган. У жараёнларни чуқур тушунади, айтиш мумкинки, кўп йиллик «институционал хотира»га эга. Ўйлашимча, президент ҳам шу мантиқ бўйича иш кўради. Деталларни унинг маъмурияти аниқлаб беради ва жумладан улар Евроосиё интеграцияси мавзуси бўйича ҳам ишлаган аввалги инсонлардан иборат бўлади.