KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож фуқароларимизга холис ёрдам қўлини чўзиш, хайр ва савоб истаганларга сабабчи бўлиш, қолаверса, том маънода молиявий кўмакка ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож кишиларнинг даволанишлари учун имконият тақдим қилиш мақсадида холис ният билан хайрия акцияларини ўтказиб келади. 

Таъкидлаш ўринлики, бу борада таҳририятга мурожаат қилувчилар сони жуда кўп. Ана шундай мурожаатлардан бири эътиборимизни тортди. У Тошкент вилояти Келес шаҳридан йўлланган эди. Биз вазият билан танишиш мақсадида мурожаат йўллаган Худойназарова Мамлакат опа хонадонига ташриф буюрдик.

Онаизорнинг айтишича, 1987 йил 13 октябрда туғилган ўғли Худойназаров Фарҳоджон тақдир тақозоси билан оилада ёлғиз фарзанд бўлиб қолган. Эндиликда, ёлғиз ўғил, 3 фарзанднинг отаси бир йилдан бери тўшакка михланиб қолган ва кома ҳолатида. Бунга 2016 йил 15 октябрида рўй берган даҳшатли ЙТҲ сабабдир.

Шу йилнинг 2 сентябрида Профессор А.Л.Поленов номидаги Россия Нейрохирургия илмий-тадқиқот институтининг Санкт-Петербургдаги шохобчаси нейрожарроҳлари Назаров ҳамда Кандратовлар келишган ва беморнинг аҳволини ўрганиб кетишган. Улар зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклигини ҳамда бош миядан ошқозонга туширилган найчани вирус тушганлиги боис олиб ташлаш зарурлигини маълум қилишган. Бу амалиёт қиймати эса 1 млн Россия рублини ташкил этиши қайд этилган. Шундан сўнггина унинг бош чаноғига имплант ўрнатиш мумкин бўлади.

Шу муносабат билан KUN.UZ таҳририяти барча имконияти борлар ва савоб иш қилиб, захира қилишни истаганларга мурожаат қилиб, 3 норасиданинг отаси, онаизорнинг ёлғиз фарзанди Фарҳоджоннинг соғайиб кетишига ҳисса қўшишни сўраб қолади. Моддий имкони йўқлар дуоларида эслаб қўйишса, ушбу оилага маънавий куч беришлари шубҳасиз. 

Холис ният ила хайрия қўлини чўзишни истаган ўзбекистонликлар ва хориждаги ватандошлар қуйидаги банк ҳисоб рақамларига маблағ ўтказишлари мумкин. Маблағларнинг кўрсатилган мақсадга сарфланиши ва уларнинг ишлатилиши бўйича шаффофлиги таъминланади. 

Ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган саховатпеша инсонлар учун:

Click/PayMe: 8600 0417 7251 4833

Халқаро ўтказмалар учун:  4187 8200 0007 0720

Телефон: +99893 565-09-63