Норвегия қироли Ҳаральд V шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда қироллик оиласи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, уни инфекция туфайли шифохонага олиб кетишган, бироқ аниқ ташхис очиқланмаяпти. Қирол вакиллари унинг ҳолатини «қониқарли» деб аташмоқда.

Маълумот учун, Ҳаральд V 1937 йилнинг 21 февраль куни туғилган бўлиб, 1991 йилнинг 23 июнь куни, отаси Улаф V вафот этганидан сўнг тахтга чиққан.