Покистоннинг Хайрпур шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Geo TV маҳаллий телеканали.

Хабарларга қараганда, кўмир ортилган юк машинаси ҳайдовчиси ичида одамлар бўлган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида бошқарувни йўқотган. Натижада фура автобусни босиб қолган.

Шунингдек камида беш киши жабрлангани айтилмоқда, улар шифохонага олиб кетилган.