Зимбабвенинг ҳарбийлар томонидан уй қамоғига жойлаштирилган президенти Роберт Мугабе ўз халқига телемурожаат қилиб, ҳукмрон партиянинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган қурултойида раислик қилишни режалаштираётганини айтиб ўтган, деб хабар бермоқда Reuters.

Президентнинг таъкидлашича, ўтган ҳафта ичида юз берган воқеалар мамалакат конституциясига ёки унинг давлат раҳбари сифатидаги ҳукмронлигига таҳдид уйғота олмайди.

«Биз бир биримизни кечиришни ва турли зиддиятларни биродарлик руҳида ҳал қилишни ўрганишимиз керак», — деган у.

У кўплаб давлатларнинг аҳолисидан фарқли ўлароқ, Зимбабве халқи зиддиятларнинг тинч йўл билан ҳал бўлишини исташига ишончи комил эканлигини ҳам таъкидлаган.

Илгари оммавий ахборот воситалари Мугабе истеъфога чиқишга розилик билдиргани ҳақида хабар тарқатган эди.