Европа Иттифоқи кенгаши Шенген ҳудудининг ташқи чегараларида назоратни кучайтиришга қарор қилди. Янги қоидалар Шенген ҳудудига кирувчи ёки уни тарк этувчи, Европа Иттифоқи давлатлари фуқаролари ҳисобланмайдиганлар ҳақидаги маълумотнинг махсус базага киритилишини кўзда тутади. Бу базага фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Европа Иттифоқининг барча давлатлари чегара органлари кира олади.  

Бу базага шенген визасини бериш ёки чегарани кесиб ўтиш рад этилган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади. 

Бундан ташқари, келгусида Шенген ҳудудига визасиз кириш рухсат берилган давлатлар фуқаролари кириш олдидан авторизация учун зарур бўлган онлайн-анкетани олдиндан тўлдиришлари керак бўлади. 

Европа Иттифоқи кенгаши хабарида янги “Кириш-чиқиш” тизими чегарадан ўтишда текширувлар муддатини қисқартиришга ва Шенген ҳудудида рухсат берилгандан кўпроқ бўлган шахсларни аниқлашга ёрдам беради. Ҳуқуқ-тартибот идораларида фуқароларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотлар бўлиши террорчиликка қарши курашни фаоллаштиришга ва Европадаги хавфсизликни мустаҳкамлашга имкон беради. 

“Ташқи чегаралардаги қатъий назорат Шенген ҳудудининг самарали ишлаши учун муҳим. “Кириш-чиқиш” тизими ташқи чегаралардаги назоратни яхшилашга ёрдам беради”, деб айтган Эстония ички ишлар вазири Андрес Анвельт.

Янги тизим 2020 йилдан ишлай бошлаши мумкин.