2018 йилдан Россиянинг «Силовые машины» компанияси Марказий Осиёда энг катта бўлган электрстанция - Сирдарё ИЭС ускуналарининг кенг кўламли модернизациясини бошлайди. Бу ҳақда «Силовые машины» расмий сайти маълум қилди.

Иш доирасида 3, 6, 9 ва 10-сонли энергоблоклардаги турбина, генератор, қозонхона ҳамда қўшимча ускуналар яхшиланади. Бундан ташқари, технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилади, автоматлаштирилган тартибга солиш тизими реконструкция қилинади, шунингдек, қурилиш-монтаж ва бошқа тегишли ишлар амалга оширилади.

Режага кўра ишлар 2020 йилда якунланиши керак. «Силовые машины» томонидан бу давр ичида йилига иккитадан энергоблок фойдаланишга топшириб борилади.

Ишлар якуни бўйича Сирдарё ИЭС қуввати 150 МВт.га ошади, бу Ўзбекистонда электр энергияси танқислигини қисқартиради ва мамлакат энергия тизими ишлашининг ишончлилигини оширади. Бугунги кунда, электрстанция минтақада ишлаб чиқарилувчи барча электр энергиясининг 30 фоиздан ортиғини чиқаради.