Тожикистонда амалдаги алюминий корхонаси ҳудудида алюминий ишлаб чиқариш бўйича янги завод қурилади. 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, бу ҳақда Душанбе шаҳридаги брифингда «Тожик алюминий компанияси» ДУКнинг ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти раҳбари Игорь Сатторов хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда Тожик алюминий компанияси (ТАЛКО) алюминий ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ва тўла модернизация қилиш ҳамда уни янги, замонавий технологияларга ўтказиш бўйича Дастурни амалга оширишни режалаштирган.

«Айни дамда 4 ойдан сўнг 43 ёшга тўладиган корхона эскирган асбоб-ускуналарни таъмирлашга жуда йирик маблағларни ажратишга мажбур. Модернизация дастури энг яқин истиқболда барча асосий фондларни янгилаш, эски асбоб-ускунларни замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш имконини беради. Бу эса алюминий ишлаб чиқаришни анча оширади», - дея аниқлик киритди И.Сатторов.

Заводни қуриш 2018 йилда бошланади, қурилиш муддати – 1,5 йил. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,6 млрд. долларни ташкил этади.