АҚШ президенти ҳузуридаги Иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши ўз ҳисоботини эълон қилди. Унда таъкидланишича, 2015 йилги опиоид инқирозидан кўрилган зарар 504 млрд долларга етган. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар қилинмоқда

«2015 йили 33 мингдан ортиқ америкалик таркибида опиоидлар сақловчи дориларни кўп истеъмол қилишдан вафот этган. Мазкур инқироз туфайли кўрилган иқтисодий зарарлар миқдори жиддий камайтирилган», — дейилади ҳужжатга берилган изоҳда. 

Қайд этилишича, иқтисодий йўқотишлар миқдори 504 млрд доллар ёки ЯИМнинг 2,8 фоизини ташкил этади. Бу эса, аввалги ҳисоб-китоблардан 6 марта кўп демакдир. 

Тадқиқотда опиоид дориларни истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммога 2,4 млн америкалик дуч келгани таъкидланади.