Forbes журналининг 100 йиллигига бағишлаб автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бирининг асосчиси покистонлик Шоҳид Хон АҚШда илк ишлаб топган пуллари ҳақида ўзига хос эссе ёзди.

“Америкага 16 ёшимда илк бор келганимда, миллиардлар ишлаб топишга ҳаракат қилмаганман. Мен шунчаки яшаш учун курашардим. Мен Покистондан чўнтагимда 500 доллар билан келгандим. Автобус мени тунни ўтказиш учун 8 доллар сарфланадиган жойга олиб келди. Мен арзонроқ жой бор ёки йўқлиги билан қизиқдим, ҳамда мени YMCA, Ўсмирлар христиан ассоциацияси бўлимига жўнатиб юборишди. Мен жуда кучли бўронда, афтидан, Иллинойс тарихидаги энг кучли бўронда кўча бўйлаб юриб борардим. Ҳаётимда биринчи марта қорни кўрдим, оёқ кийимим эса йиртилиб бўлганди. YMCA’да бир тунни ўтказиш 2 доллар турарди, ҳамда мен овқатланиб бўлганимдан сўнг, менда 3-4 долларга камроқ пул қолди. Покистон учун бу катта пуллар эди.

Эртаси куни эрталаб менда янада кўпроқ пул ишлаб топиш имконияти пайдо бўлди. Идиш-товоқ ювишнинг ўзи кифоя эди – бунинг учун соатига 1,2 доллар беришарди. Покистонда деярли ҳеч ким бундай пулларни ишлаб топмасди. Ўшанда мен Америка – имкониятлар мамлакати эканини, ва мен ўз тақдиримни бошқаришим мумкинлигини тушундим. Келганимдан бир кун ўтиб ўзим учун Америка орзумни очдим”, - дея ёзган Хон.