АҚШнинг Time журнали 2017 йилнинг энг яхши гаджетлари рейтингини тузди. Рўйхатга Япониянинг Nintendo компанияси ишлаб чиқарган Switch ўйин приставкаси бошчилик қилмоқда. Қурилма 6,2 дюймли экранга эга планшет ва симсиз Joy-Con жойстикларидан иборат. Қурилма ҳам стационар, ҳам юрган ҳолда ўйнаш мумкин бўладиган қилиб яратилган.  

Switch ўйин приставкаси / Фото: AP Photo / Koji Sasahara

2-ўринни iPhone X смартфони эгаллади. Рейтингни тузувчилар Apple’нинг янги қурилмаси анча қиммат турса-да, унинг ҳошиясиз дисплейи ва юзни таниш тизими Face ID келажакда смартфонлар учун янги стандартни ўрнатишини айтмоқдалар.

Фото: iPhone X

Рейтингда 3-ўринга Microsoft Surface Laptop ноутбуги муносиб топилди. Бу қурилманинг ташқи кўриниши ҳамда қувватни узоқ вақт сақлаб тура олиши юқори баҳоланган.

 Фото: Microsoft Surface Laptop

Шунингдек, ўнталикка DJI Spark мини-квадрокоптери, Samsung Galaxy S8 смартфони, Super Nintendo Entertainment System (SNES) Classic ўйин приставкаси, Amazon Echo аудиокарнайи, Xbox One X ўйин консоли, Apple Watch 3 ақлли соати ва Sony Alpha A7R III фотокамераси ҳам киритилган.