АҚШнинг Техас штатидаги Laughlin авиабазасидан унча узоқ бўлмаган ерда Қўшма Штатларга қарашли T-38 Talon икки ўриндиқли товушдан ҳам тез ҳаракатланувчи реактив самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса АҚШнинг Дель-Рио шаҳри яқинида юз берган. Ҳалокат оқибатида бир учувчи ҳалок бўлди. Иккинчи пилот эса Val Verde тиббиёт марказига етказилди.

Ҳозирча учувчиларнинг исми айтилмаяпти. Ҳарбий прокуратура ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошлашни режалаштирмоқда.