Зангиота туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Мусабек Алимбеков (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) туман ҳудудида жойлашган темир бозоридаги автотураргоҳда қоровул бўлиб ишлаб юрган вақтида шу автотураргоҳда бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган Мохирбек Тўрабековга тегишли «НЕКСИЯ» русумли автоуловини ойнасини темир сих билан очиб, салонда бўлган уч миллион сўм пулини ўғирлаганлиги аниқланиб ушланди. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.