Жаҳоннинг энг машҳур криптовалютаси 20 ноябрь кунги савдоларда 8,200 долларлик энг юқори қийматдан ўтиб, ўзининг энг юқори нархига доир рекордини янгилади. Bitcoin шу билан бу йил салкам 850 фоизга ўсди. 

Айтиш жоизки, ноябрь ойи bitcoin учун жуда ҳам қалтис ойлардан бири бўлди. Шу ойнинг бошида виртуал пул бирлигининг қиймати 5,500 долларгача тушиб кетди. Бунга биткоин ишлаб чиқарувчиларнинг SegWit2X ни янгилашни бекор қилишгани сабаб бўлди. Бу айрим қазиб олувчилар ва сармоядорларни криптовалюталарини сотишга мажбур қилди. 

Шунга қарамай, bitcoin Чикаго товар биржаси рақамли пулларнинг фьючерс савдоларини ўтказишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларда сўнг қимматлаша бошлади.

Bitcoin бу йил бошида 1000 доллар қийматида сотила бошлаган эди. Унинг ўсиш ҳажми қарийб 850 фоизни ташкил этмоқда. Унинг бозор капиталлашуви 137 млрд долларга етди. Айни вақтда bitcoin Siemens, Mastercard, British American Tobacco ёки McDonald's компанияларига нисбатан қимматроқдир.