Янгийўл туманида, жорий йилнинг 23 октябрь куни 1984 йилда туғилган Егорь Комлев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) маст ҳолда  уйи олдида ўзаро жанжаллашиб, маҳалладоши 1990 йилда туғилган Бахтиёр Ширинбековга ўткир тиғли жисм билан уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Егорь Комлевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.