Энди ҳужжатларни юбориш жуда қулай, осон ва бу аввалгидек кўп вақтни олмайди. Сир эмаски, интернет-муносабатлар кўп пул, куч ва вақтни тежайди, бу айниқса, «вақт—пул» қоидаси бўйича яшайдиганлар, хусусан, бухгалтерия ишчилари ва компаниялар раҳбарлари учун компаниялар ўртасида тез ва ишончли ҳужжатлар айланмаси борасида қўл келади.

Фото: Faktura.uz

Faktura.uz портали олди-сотдиларни осонлик билан бошқариш, актларни, ҳисоб-фактуралар тузиш, тўловларни олиш ва кузатиш, бухгалтерия ҳисобини олиб бориш, УзКард корпоратив карталари ва ПОС терминаллари бўйича операцияларни кузатиш имкониятини беради. Бунинг устига, портал ЭРИ калитлари ёрдамида имзоланган электрон ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси сервиси орқали электрон рақамли имзолар) ишончлилигини ва тўғрилигини текшириш имконини беради, бу узатилаётган электрон ҳужжатнинг бутунлиги устидан тўлиқ назоратни ҳамда ҳужжатни тузатиш ва ўзгартиришлардан (қалбакилаштиришдан) ҳимоялайди.

Faktura.uz сервисининг содда ва илғор ечимлари воситасида фойдаланувчи ҳафтасига 7 кун, суткасига 24 соат давомида ўз ишбилармонлик фаолияти, тўловлари статусини кўриб туриши ҳамда ҳисоб-фактуранинг қайси босқичда турганини кузатиши мумкин. Энг асосийси, бу амалиётларнинг бари онлайн режимида ва ишончли ҳимоя остидадир.

Фото: Faktura.uz

Faktura.uz’да ишлашни бошлаш учун қоғозда шартнома тузиш шарт эмас. Faktura.uz’га кириб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Инспекцияси томонидан берилган электрон калит ёрдамида очиқ офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Тизим билан ташкилот ўртасидаги электрон ҳужжатлар алмашиш бепул.

Дастлаб, www.faktura.uz’да рўйхатдан ўтиш учун бир неча дақиқа талаб этилади, у ерда одатий катакларни тўлдиришдан ташқари, ташкилот номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатиш зарур. Сервиснинг асосий саҳифаси тизим фойдаланувчилари учун мўлжалланган маълумотлар билан тўла-тўкис тўлдирилган. «Кўп бериладиган саволлар» бўлимида эса Faktura.uz фаолиятига асос бўлувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари батафсил келтирилган.

Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Faktura.uz «булутли» (Cloud) сервисидаги барча ҳужжатлар сифатли ҳимоя ва махфийлик остидадир. Бу хизматларнинг бари чўнтакбоп тўлов эвазига кўрсатилади (нархлар билан «Тарифлар» бўлимида танишиш мумкин), ҳамкорликнинг биринчи ойида эса сервис бепул тақдим этилади.

Faktura.uz бухгалтерия ва ҳужжатлар айланмаси билан боғлиқ кўплаб кундалик вазифаларни тақсимлашда ёрдам беради. Сервис бизнесга мижозлар билан ишлашнинг қулай усулини ва транзакциялар тарихини кўриб бориш имконини тақдим этади. Онлайн-электрон хужжат алмашиш — тараққий этиб бораётган компаниялардан мижозлар кутадиган қулайликдир; компания учун эса бу ҳар бир келишув пулини 60 фоизга ва унданда тезроқ олиш йўлидир.


Лойиҳа сайти: Faktura.uz
Боғланиш учун телефон рақами: +998 71 200 00 13

Реклама ҳуқуқи асосида