Қирғизистон Жўқорғи Кенеши депутати Умбетали Қодиралиев («Республика – Ата-Журт») Унгар-тепа қирғиз-ўзбек давлат чегараларини делимитация ва демаркациядан ўтказиш жараёнига кирган ҳудудлар рўйхатида экани ёки унга кирмаганлиги бўйича қизиққан. У бу ҳақда 21 ноябрь куни Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича Қўмита йиғилишида савол берган.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати раисининг ўринбосари Қубатбек Жээнбоевнинг таъкидлашича, бу масала бўйича ҳукуматнинг махсус комиссияси шуғулланмоқда. Унинг сўзларига кўра, қолган участкалар бўйича музокаралар давом этмоқда, тоғнинг делимитацияси билан боғлиқ масала ҳали ҳал этилмаган.

Аввалроқ қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизи мувофиқлаштириб олингани, яна 15 фоизи қолгани маълум қилинганди.