Қозоғистон ҳукумати вакилига Париждан 65 миллион еврога уй сотган риелтор Sputnik Қозоғистонга давлат тузилмасидан бўлган қўнғироқ ҳақида айтиб берди.

Бельгиялик брокер Игнас Мювиссеннинг билдиришича, унда ўзига расмий хат юбормаган кишилар билан қисқа суҳбат бўлиб ўтган.

"Айтиш жоизки, ўтган ҳафта бизга ўша ҳолат бўйича кўплаб саволлар туғилди, биз билан кўплар боғланди. Бироқ шуни таъкидлаб ўтишим мумкинки, маълум бир маҳкамадан менга қўнғироқ қилишди. Улар, менинг фикримча, қўнғироқ қилишга ҳақлари йўқ эди, сабаби улардан аввалдан хат олмагандим. Бу одамлар менинг рақамимни қаердан топишганини билмайман. Солиқ солиш масалалари билан шуғулланувчи идорадан бир киши қўнғироқ қилди. Улар мендан уй эгасининг номини сўрашди. Мен эса мижознинг маълумотларини бера олмаслигим ҳақида айтдим", - дея айтиб ўтди Игнас Мювиссен.

"Мен Парижда ниманидир сотдим. Қозоғистондан бўлган одамга уни сотдим. Менда мижознинг исмини ошкор қилмаслик ҳуқуқи бор. Қозоғистон тузилмалари бу ҳақда ниманидир билишга ҳақи бор ёки йўқлигини билмайман. Агарда улар нимадандир шубҳа қилишса, у ҳолда далилларга эга бўлишлари керак. Бироқ менинг шахсий фикрим шундайки, қозоғистонликлар мен Қозоғистонда ниманидир сотсам, шунда у ҳақда сўрашга ҳақлари бор", - дея қўшимча қилиб ўтди Мювиссен.

Брокернинг фикрича, унга қўнғироқ қилган одамлар нопрофессионал иш тутишди. Унинг сўзларига кўра, у ўзига мурожаат қилган идорадан ҳали расмий мактуб олгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Париждан 76 млн. долларга уй сотиб олган ҳукумат вакили бўйича изоҳ берганди.