Нигериянинг шимолида худкуш томондан амалга оширилган портлаш оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки оғир яраланганлар жуда кўп.

Ҳужум Муби шаҳридаги (Адамава штати) масжидда бомдод намози вақтида амал оширилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни 17 ёшли экстремист содир этган.  

Тахминларга кўра, портлаш ортида “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи турибди.

2014 йилдан 2015 йилгача Муби жангарилар назорати остида бўлган.