Осиё футбол конфедерацияси 2017 йилнинг энг яхшилари бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун Австралия терма жамоаси устози Анге Постекоглу, «Кашима Антлерс» клуби бош мураббийи Ишии Масатада ва «Урава Ред Даймондс» клуби устози Такафуми Ҳори кураш олиб боради.

Йилнинг энг яхши футзалчиси совринига Алиасқар Ҳасанзода (Эрон), Тавҳид Лутфий (Эрон) ва Жирават Сорнвичиан (Таиланд) даъвогарлик қилади.

Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун У Лей (Хитой), Умар Храйбин (Сурия) ва Умар Абдулраҳмон (БАА) кураш олиб боради.

Хорижда тўп сурган йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун даъвогарлар рўйхатига «Ҳаддерсфилд» ва Австралия терма жамоаси яримҳимоячиси Аарон Муй, Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва Япония терма жамоаси футболчиси Синдзи Кагава ва «Тоттенҳэм» клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Ҳён Мин киритилди.

Ғолиблар 29 ноябрь куни Бангкокда ўтказиладиган тадбирда тақдирланади.