Россиянинг Ленинград вилоятида беш ёшли ўзбекистонлик бола шифохонадан қочиб кетди. У аввалроқ кўчадаги чиқиндихонадан топилган бўлиб, Всеволожск шаҳридаги касалхонага «ОРВИ» ташхиси билан олиб кетилган.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига кўра, бола якшанба, 11 ноябрь куни шифохонага ётқизилган, душанба, 20 ноябрь куни эса у кечқурун тиббиёт муассасасидан номаълум томонга қараб чиқиб кетган. Боланинг эгнида фақат пижама ва футболка бўлган.

Айни дамда ҳуқуқ-тартибот идоралари йўқолган болани қидиришмоқда. Унинг ота-онасининг шахси аниқланди. Улар Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда. Хабарларга кўра, улар Россия Федерал миграция хизмати бошқармасида расмий рўйхатдан ўтишмаган.