Жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Мазкур сайлов кампанияси​​ 23 сентябрдан бошланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг сўзларига кўра, ҳозир сайлов кампанияси қизғин паллага кирган. Дастурга мувофиқ, Тошкент шаҳрида ташкил этилган тегишли туман сайлов комиссиялари 19 ноябрга қадар депутатликка номзодларни рўйхатга олиш бўйича ўз йиғилишларини ўтказди. Рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабар яқин кунларда маҳаллий матбуотда эълон қилинади. ​

Сайловда қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 туманида ташкил этилган жами 330 та сайлов округига биттадан номзод кўрсатди. 

Сайлов қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этди. ​