Туркия рақибларининг эътирозларига қарамасдан, ядровий энергетикасини ривожлантиради, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.  

“Ҳозир биз ядровий энергетика даврига қадам босмоқдамиз. Баъзиларни АЭС қурилиши хавотирлантирмоқда. Қанча хавотирлантирса хавотирлантираверсин, биз уни барибир қурамиз. Бизнинг вазифамиз бу энергияни халққа иложи борича арзонроқ сотишдан иборат. Уларда эса бундай муаммо йўқ”, деб айтган Эрдўған Анқарадаги электростанция очилишидаги нутқида.  

Эрдўған Туркиянинг ядровий энергетикасига қарши чиқаётганларни улар ўз ҳаракатлари билан Туркиянинг унга энергия етказиб берувчилардан боғлиқлигини қўллаб-қувватлашда айблади. Унинг айтишича, атом электр станцияси қурилиши нафақат энергия нархи тушишига, балки янги технологияларни ривожлантиришга кўмак беради. 

Москва ва Анқара ўртасида Туркиянинг Мерсин вилоятида “Аккую” АЭСини қуриш ва унинг эксплуатацияси бўйича келишув 2010 йилда имзоланган. 

“Аккую” АЭСи лойиҳаси Россиянинг ВВЭР-1200 реактор қурилмаларига эга 4 та энергоблокни қуришни ўз ичига олади. Ҳар бир энергоблокнинг қуввати 1200 МВт ни ташкил қилади. Қурилмалар юқори хавфсизлик стандартларига мос келади.

Лойиҳанинг қиймати 20 млрд долларга яқинни ташкил қилади. Туркия АЭСнинг биринчи блоки 2023 йилда ишга туширилишини мўлжалламоқда.