Ўзсаноатқурилишбанкнинг Commerzbank AG билан ҳамкорлиги кўп йиллик характерга эга бўлиб, унга 1997 йилда асос солинган, ўшанда «Шўртан» ТКК қурилиши Коммерцбанк АГ’нинг 200,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Аввалига 1999 йилда 25,0 млн. долларлик кредит линиялари Евроиттифоқ давлатлари Экспорт-кредит агентликлари суғурта қоплами остига Европа асбоб-ускунасининг харид қилишни молиялаштириш учун жалб этилди, шунингдек, савдони молиялаштириш амалиётлари учун 10,0 млн. доллар миқдоридаги лимит ажратилди.

Йил сайин ушбу ҳамкорлик кўлами кенгайиб борди, натижада 2016 йилнинг охирига келиб кредит линияси миқдори 150 млн. еврога қадар оширилди.

Эришилган банклараро келишувлар доирасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги натижасида умумий қиймати 28,2 млн. евро бўлган 15 та лойиҳа молиялаштирилди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Бундан ташқари, Коммерцбанк ва Кредит Суис (Швейцария) банклари консорциуми билан биргаликда «Навоийазот» АЖда азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда, унинг умумий қиймати 115,6 млн. долларни ташкил этади.

 

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Германияга 2017 йилнинг 14-16 ноябрь кунлари ташрифи ҳамда Мюнхен шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси ва ГФР ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Коммерцбанк билан амалдаги кредит линиясини 200 млн. еврога қадар ошириш бўйича қўшимча келишув имзоланди. У Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни таъминлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида