Актёр Дэниел Крейгнинг Стивен Кольбергга берган интервьюсида маълум қилишича, Жеймс Бонд ролини махфий агент ҳақидаги янги фильмда ҳам ижро этади. Бу ҳақда Huffington Post нашри ёзмоқда.

«Мен кун давомида интервью бераман ҳамда одамлар мендан бу ҳақда тинмай сўрашади ва менинг фикримча, анча камтарин бўлганман, бироқ агарда ростини айтмоқчи бўлсам, сенга айтишим лозимлигини ҳис қилдим», - дея айтиб ўтди у.

Шунингдек, Крейгнинг таъкидлашича, бу унинг Бонд ролидаги сўнгги чиқиши бўлиши мумкин, сабаби «юқори нотада кетишни хоҳламоқда».