Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни «Данакер» ордени билан мукофотлади. Қайд этилишича, ушбу орден Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни ўрнатишга қўшган шахсий ҳиссаси учун берилди.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Алмазбек Атамбоев тегишли фармонни имзолаган.

Фото: АКИpress

«Данакер» ордени кумушдан тайёрланади ва диаметри 42 мм. бўлган, бир текисда тақсимланувчи қирқта нурга эга юлдуз шаклига эга. Орденнинг орқа томони эса олтин билан қопланган бўлиб, пастки қисмида орден рақами ёзиб қўйилган.