Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор туманидаги Хуаньцзян-Маонань мухтор округида жойлашган Вэй мис барабанларни қуйиш заводида дунёдаги энг йирик мис барабан ясалди, деб хабар қилмоқда «Жэньминь жибао» газетаси.

Мис барабаннинг диаметри 6.68 м, баландлиги – 2.86 м, оғирлиги - 50 тоннани ташкил этади. Шу тариқа у дунёдаги энг йирик барабанга айланди. Йирик ўлчамдаги мусиқа асбоби санъат устаси ва ҳунарманд Вэй Цичу томонидан ишлаб чиқилди.

Асбоб устида 30 киши 7 ой давомида ишлаган. Уни қуриш ишлари эса 10 ноябрь куни якунланди.

Фото: China News
Фото: China News