Россиянинг Уфа шаҳридаги супермаркетларда сотувга қўйилган салатлар ўзбекистонлик мигрантлар томонидан чўян ванналарда тайёрланган, деб хабар бермоқда рус ОАВ.

Екатеринбург шаҳри чеккасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан салатлар тайёрлаш бўйича яширин цех аниқланди.

Айтилишича, салатлар Ўзбекистон фуқаролари томонидан эски чўян ванналарда тайёрланган, сўнг идишларга солинган. Кейинчалик улар Свердловск вилояти, Пермь ва Уфадаги супермаркетларда сотувга қўйилган.

66.ru порталининг ёзишича, ишлаб чиқариш жараёни гаражларда йўлга қўйилган. Маҳсулотлар эса «Монетка, «Пятерочка», «ОКей», «Карусель», «Перекресток», «Магнит» ва «Мегамарт» дўконлар тармоғига етказиб берилган.

Айни дамда Екатеринбург ИИБ ва Роспотребнадзор ходимлари тегишли текширувларни олиб боришмоқда.