22 ноябрь куни Олмаота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари экотизим хизматлари концепциясини илгари суришга доир якуний конференция бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди. 

2012-2014 йиллар мобайнида Норвегия ҳукумати Марказий Осиёнинг атроф-муҳит ва кичик сув ҳавзаларидаги сув ресурсларини бошқаришда маҳаллий жамоатчиликнинг иштирокига доир дастурни амалга оширишни қўллаб-қувватлаган. Кичик трансчегаравий сув ҳавзаларида ҳовузларни барқарор бошқариш бўйича институционал механизмларни мустаҳкамлаш мақсадида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) Фаза-2 орқали Дастурни давом эттиришга қарор қилди. 

Дастурнинг икки босқичи ҳам экотизим хизматлари (ЭХ) тизимини баҳолаш концепциясини йўлга қўйишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди. Экотизим хизматлари тўловлари (ЭХТ), ЭХни хариталаш ва иқтисодий баҳолаш каби жиҳозларни ўз ичига олувчи методология Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг тўрт кўчма ҳовузида муваффақиятли йўлга қўйилди. Бу вақт ичида минтақада экотизим хизматлардан хабардорлик даражаси сезиларли даражада ўсди. 

Анжуманда ҳовузлар ва маҳаллий даражадаги ёндашувнинг муваффақиятли йўлга қўйилганига қарамай, минтақада ҳали қонунчилик нуқтаи назаридан муайян чекловлар мавжудлиги таъкидланди. 

Якуний конференция бугунга қадар соҳада эришилган натижалар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокамасига бағишланди. 

Дастур натижалари CAWECOOP лойиҳаси конференцияси билан бир вақтда ўтган  энг яхши тажрибалар кўргазмаси  билан тўлдирилди.