Хитойда ўз синфида рекорд тезликка эриша оладиган сузувчи танк VN18 яратилди. Хитойнинг CGTN медиагуруҳи ушбу ҳарбий техникани “мўъжизавий қурол” деб атади. Ушбу танкнинг видеоси медиагуруҳнинг YouTube-каналида жойлаштирилди.

Танк қуруқликда соатига 65 км, сувда эса 30 км тезлик билан ҳаракатлана олади. VN18 замбарак, пулемёт ва танкларга қарши ракеталар билан жиҳозланган. “Мўъжизавий қурол”нинг оғирлиги 26,5 тоннани ташкил қилади. Уни бошқариш учун 3 ҳайдовчи талаб этилади. Ҳайдовчилардан ташқари, танк ўз ичига яна 11 аскарни сиғдира олади.