Илон Маскнинг Boring Company стартапи ўз логотипи туширилган кепкаларни сотишдан 300 минг доллар ишлаб олди. Маскнинг айтишича, қўлга киритилган маблағ “янада зерикарликроқ буюмларни” молиялаштиришга сафланади.

“Кепкаларнинг бирламчи жойлаштирилиши (ICO’га ишора) 300 минг доллардан кўпроқ маблағ келтирди. Бизнинг супер зерикарли кепкаларимизни харид қилганингиз учун раҳмат. Сиз том маънода ҳам, рамзий маънода ҳам зўрсиз. Барча маблағ янада зерикарлироқ нарсаларни яратишга сарфланади”, деб ёзган Маск.

18 октябрда Маск Boring Company’нинг кепкаларини 20 доллардан сотиш кампаниясини бошлаб берганди. Ҳисоблаб чиқилса, 300 минг даромад олиш учун 15 минг кепка сотилган.

Кепкалар сотилиши бошланган куннинг эртасига Маск кепкаларнинг 5 мингинчи харидорини табриклаб, унга компания ходимлари дастхатлари туширилган яна битта шундай кепка совға қилган. 

Boring Company компанияси автомагистраллар ва бошқа транспорт учун ер ости туннелларини бурғилайди. Компания 2017 йил январда илк туннелини қазишни бошлаганди.